Россия ва Тожикистон «мусулмонларни қайта тарбиялаётган» Хитойни қўллаб-қувватлади

БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида Хитой томонидан Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Хитой ҳукумати ушбу ҳудудда ўзгача сиёсат юритмоқда ва мусулмон динига мансуб аҳолини махсус лагерларида «қайта тарбиялаётгани» хабар қилинган, деб ёзади “Хабар.уз” нашри.

Инсон ҳуқуқлари кенгашида Хитой олиб бораётган сиёсатни 34 мамлакат, шу жумладан Россия, Беларусь ва Тожикистон қўллаб-қувватлади. Бунга қадар 22 давлат, хусусан Европа иттифоқи аъзолари, Япония, Австралия, Канада ва Янги Зеландия Пекин олиб бораётган ишларни қоралаб чиққан эди. 34 мамлакатнинг қўллаб-қувватлаши мана шу айбловларга жавобан имзоланди.

Ўтган ой Хитой махсус лагерларда уйғур миллатига мансуб аҳоли қийноққа солинаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этган эди. Мамлакат ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Чжан Ханхуэнинг таъкидлашича, «таълим ва профессионал тайёргарлик марказлари» фаолияти нотўғри талқин қилинмоқда.

2018 йилнинг августида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича тафтиш қўмитаси Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудида камида бир миллион аҳоли ёпиқ лагерларда сақланаётганини маълум қилган эди. Бу ерда улар «қайта тарбияланаётгани» айтилади. Лагерларда уйғурлар инқилобий қўшиқлар айтишади, ХХР раиси Си Цзинпиннинг ғояларини ўрганишади ва хитой тилида гаплашишади. Пекин бундай лагерлар борлигини расман тан олади, аммо уларнинг фаолиятини террорчиликка қарши кураш ўлароқ баҳолайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...

Яманда собиқ президент солиҳ ҳалок бўлгани тасдиқланди

Яманнинг собиқ президенти Али Абдаллоҳ Солиҳ ўз тарафдорлари ва ҳусит исёнчилари ўртасидаги қуролли тўқнашувда ўлдирилди. Бу исёнчи гуруҳ яқингача Солиҳнинг иттифоқчиси эди. ...

Тошкентдаги турар-жой биносида 4та хонадон балкони ўпирилиб тушди

Бугун, 17 январь куни тахминан соат 18:40да Учтепа туманининг 23 даҳасида 20 сонли уйда 4та хонадон балкони ўпирилиб тушган. ИИББ хабарига кўра, балконлар 5 ва 2 қаватлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400