Янгийўлда турар жойлар шошма-шошарлик билан бузилмоқда

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида «арзон» беш қаватли уйлар қуриш учун икки қаватли уйларни шошма-шошарлик билан бузишмоқда.  Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» ёзмоқда.

Блогер Safari ёзишича, «мансабдорлар янгидан янги қовунларни тушириб чарчашмаяпти». Бу сафар эътибор марказига Янгийўл туман ҳокими ўринбосари Алишер Усмонов тушган.

«Газета.uz» мақоласида қайд этилишича, журналистнинг «Янгийўл шаҳридаги бузилишлар ҳақида нега уй эгаларига қонуний берилиши керак бўлган 6 ойлик муддат инобатга олинмаяпти ва фуқаролар тезкорлик билан кўчириляпти?» — деган саволига ҳоким ўринбосари: «Сиз Президентнинг шаҳар кўркини яхшилаш бўйича қарорига қаршимисиз?» — дея жавоб берган.

«Бу ҳар икки гапнинг бирида ‘сиёсатга қаршимисан’ дейдиганлар услубидан бўлипти. Йўқ, биз сиёсатга ҳам, Президент қарорига ҳам қарши эмасмиз. Лекин сиз 6 ойлик қонуний муддатни четга суриб, тезкор равишда бузиш ишларини бошлаб қўйган ҳолда Президентнинг бошқа сўзларига қарши чиқмоқдасиз, ўртоқ замҳоким, — деб ёзади блогер. — Шаҳар ободонлаштирилиши, чиройли бўлиши яхши. Бироқ бу аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши ҳамда норозилиги эвазига бўлмаслиги керак».

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош нега юқори эмас?

Жаҳонда аҳолининг ўртача маоши қанча? Ривожланган давлатлар, жумладан Англияда 3461 доллар, АҚШда эса 4893 доллар бўлса, собиқ Совет давлати таркибида бўлган Литва фуқаролари ...

Тошкент шаҳар ҳокимияти «ўлмас полк» юриши бўлишини инкор этди

Тошкент шаҳар ҳокимияти «ўлмас полк» юриши бўлиши ҳақида интернетда тарқаган маълумотларни расман инкор этди, деб ёзади «Хабар.уз» сайти. Интернетда 9-май санасида «ўлмас ...

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Фото:fergananews.com Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент ...