Финляндия 140 нафар ўзбекистонлик мигрантни депортация қилмоқда

Ўзбекистоннинг Ригадаги (Латвия) элчихонаси ОАВда эълон қилинган 140 фуқаро қурилиш техникумининг сохта ҳужжатлари билан ишлаб келаётгани сабабли Финляндиядан депортация қилиниши тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабарига таяниб «Газета.uz» ёзмоқда.

Пайшанба куни Финляндиянинг Yle телеканали мамлакат Миграция хизмати 140 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилгани ҳақида хабар берди. Бунга сабаб — улар 1993 йилда фаолиятини тугатган қурилиш техникумини тугатганлик тўғрисидаги дипломларни тақдим этган. Бироқ дипломлар 1997 йилдан 2016 йилгача давр оралиғида берилган. Кўплаб сертификатларда бир хил рўйхат рақамлари ёзилган.

Депортация тўғрисидаги қарор қишда қабул қилинган, ўшанда иш берувчилардан бири ҳукуматга сохта ҳужжатлар тўғрисида маълум қилган.

Финляндияда ўзбекистонликлар асосан қурилиш соҳасида меҳнат қилади. Депортация Уусимаа ҳудудида янги турар жойлаш қурилишини қийинлаштиради, дея қайд этди мамлакат Қурилиш уюшмаси.

Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси батафсилроқ маълумот олиш учун фин томони расмийлари билан алоқа ўрнатган.

Расмий статистикага кўра, Финляндияда ўтган йили 800 нафардан кўпроқ Ўзбекистон фуқароси бўлиб турган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Покистонда ёнғин оқибатида 500 дан ортиқ мотоцикл ёниб кетди

Покистоннинг Карачи шаҳридаги автотураргоҳда содир бўлган ёнғин оқибатида 500 дан ортиқ мотоцикл, еттита енгил автомобил ва бир автобус ёниб кетди. Миллий ОАВ хабарига кўра, ...

Ука учун сиёсий фаол ака айбдорми?

Рўзибой Азимий   Ўтган 27 йил давомида боёқуш ўзбек нималарни кўрмади, нималарни бошдан кечирмади? Ўша турғунлик йилларида Ўзбек ўз юртида бек эмас, хўжайинига сўзсиз ...

Ўза қийноқ қўлланилаётгани айтилаётган аёлни экстремистга чиқарди

Яқинлари Тошкент шаҳар ИИББ да қийноққа тутилаётганини айтаётган Умида Узоқова ҳақида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мақола чиқарди. ЎзА 29 яшар Умидани маҳкама ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400