Коррупцияга қарши курашишни Танзаниядан ҳам ўрганса бўлади

«Transparency International» ташкилоти Танзанияни коррупцияга қарши энг яхши курашаётган мамлакатлардан бири сифатида мақтади. Танзаниянинг «HabariLeo» нашри ёзишича, «Transparency International»нинг 2019 йил учун докладида бу мамлакат иқтисодиётни емириб, аҳолининг қашшоқлашишига олиб келувчи коррупция балосини даф қилиш учун анча ишлар қилгани ифодасини топган.

Доклад «Афробарометр» тадқиқотлар тармоғи билан бирга тайёрланган. Унда Танзания 47 000 нафар фуқаросининг овозига кўра, Африканинг 35 мамлакатидан олдинги ўринни эгаллаган. Танзанияликлардан қуйидаги мазмундаги саволларга жавоб олинди: давлат ва жамоат ташкилотларидаги коррупцияга аҳолининг муносабати, фуқаролар мамлакатдаги коррупция ҳолатига қандай баҳо беришади — у қанчалик тарқалган, кўпайяптими ёки камаймоқдами, уни бартараф этиш учун ҳукумат қанчалик куч сарфлаяпти, сув ва электр таъминоти, таълим каби асосий хизматлардан фойдаланиш учун пора беришяптими ва ҳ.о.

Коррупцияга қарши курашишга бағишланган 2016 йилги докладда Танзания 180 мамлакат орасида 116-ўринни банд этганди. 2018 йили эса 99-ўринни эгаллади, собиқ Иттифоқ мамлакатларидан фақат Эстония, Латвия, Литва, Грузия ва Беларусь ундан олдинда


Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўрткўлда  500 дан зиёд тадбиркор фаолиятини нега тўхтатмоқчи?

Тўрткўл деҳқон бозорига боришни аҳоли унчалик ҳам хуш кўрмайди. Нега деганда, бозор атрофидаги тартибсизликлар ҳар қандай кишининг таъбини хира қилади. Ушбу муаммо кўпдан ...

Закот ва фитрни энди мобил телефони ва интернет орқали тўлаш мумкин

Click ширкати “Вақф” меҳр-мурувват жамғармаси билан ҳамкорликда ҳайрия, вақф, закот, фитр, ушр, фидя тўловларини Интернет ва уяли алоқа тизими орқали амалга ошириш тизимини ...

Туркия қимматчилик билан қандай курашмоқда

Туркия қимматчилик билан курашиш учун қўшимча тўловларни пасайтирди. Бироқ, маҳаллий тадбиркорлар ўзгаришларни дўкон пештахталарида киритишга шошилмаяпти. Шу муносабат билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400