Ўзбекистонни қарздор қилган Лукойлнинг лойиҳаларига Saudi Aramco қизиқмоқда

Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли бўлган Saudi Aramco нефт компанияси Лукойл билан Ўзбекистонда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари билан қизиқмоқда, деб “Соф.уз” сайти “РИА Новости”га таяниб ёзмоқда.

Саудия компанияси, хусусан Ўзбекистонда иккита газ конида Лукойл билан ҳамкорликни ривожлантиришни йўлга қўйиш имкониятини ўрганмоқда.

Ўз навбатида Лукойл ҳам Saudi Aramco билан ўзининг халқаро лойиҳалари доирасида, шунингдек изланишлар янги технологиялар яратиш борасида ҳамкорлик қилиш имкониятини ўрганаётганини маълум қилди.

Икки йирик компания вакиллари Россия ва Саудия Арабистонининг илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси мажлисида учрашиб, ўзаро таклифлар билан алмашишди. Музокаралар июнь ойининг бошида Москвада бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Saudi Aramco дунёнинг энг йирик нефт компаниясидир. 2018 йил якуни бўйича компания даромади 111 миллиард долларни ташкил қилди. Ушбу кўрсатгич Apple, Google ва ExxonMobil компаниялари даромадларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам – улардан ортиқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“нима учун бизда ишламоқчисиз?” саволига қандай жавоб бериш керак?

"Нима учун бизнинг компаниямизда ишламоқчисиз?". Бу савол эртами-кечми ишга жойлашаётган ҳар бир инсонга берилади ва унга жавоб беришнинг бир неча кенг тарқалган турлари ...

Ўзбекистондаги иккала шакар заводи ҳам банкротлик ёқасига келиб қолди

Ўтган йилнинг ноябрида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган Хоразм ва Тошкент вилоятидаги шакар заводлари бутунлай ёпилиши мумкин. Ишчиларини ўз ҳисобидан 2 ойлик таътилга ...

“apple”га қарши реклама ҳужуми ва стив жобснинг ўлими

    Стив Жобснинг ўлими Корея компанияси учун янада агрессив реклама кампаниясини бошлаш учун сабаб бўлган.  Samsungнинг ўз рақобатдошига «ҳужум» уюштириш нияти ...