Ўзбекистонда иш ҳақи, стипендия ва пенсияларни индексация қилишга 3,4 трлн сўм ажратилади

Иш ҳақлари, стипендиялар, пенсия ва нафақаларни индексация қилиш учун давлат бюджети ва Пенсия жамғармасидан 3,474 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда 15 июль куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Шохруҳ Шораҳмедов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Унинг сўзларига кўра, аввалига инфляция даражаси январь-июнь ойларида 5,6 фоизни ташкил этганини ҳисобга олиб, ойлик иш ҳақини 7 фоизга кўтариш учун 2,2 трлн сўм ажратиш режалаштирилган эди. Бироқ президент ташаббуси билан ЭКИҲ 10 фоизга оширилиб, ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 361 млрд сўм ажратишга қарор қилинди.

«Пенсия фондидан ҳам 463 млрд сўм миқдорида қўшимча маблағлар ажратилади. Ойликларнинг оширилиши аҳоли, айниқса бюджет соҳасида меҳнат қилаётган 2,5 млн ходимнинг моддий таъминотини яхшилайди, деб ҳисоблаймиз», — деди молия вазири ўринбосари.

Шохруҳ Шораҳметов Ўзбекистонда инфляция даражаси бизнеснинг ривожланиши билан боғлиқ эканини таъкидлаб ўтди. Аҳолида даромадлар ўсади ёки бизнесда кредитлаш ҳисобига янги имкониятлар пайдо бўлади. Кўпроқ импорт маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ҳам истеъмол товарлари, ҳам бизнес учун ускуналар. Бу инфляцияга таъсир қилади”, — деди у.

Молия вазири ўринбосари иш ҳақининг ошиши инфляцияни тезлаштиришини тасдиқлади, бироқ ойликларни оширмасдан қолдириб ҳам бўлмаслигини таъкидлади.

«Давлат олдида танлаш имконияти бор. Ойликларни оширмасдан қолдиришимиз имконсиз. 2,5 миллион киши, бу — 2,5 миллион оила демакдир. Уларни боқиш керак. Шунинг учун инфляциянинг ўсиш суръатлари ва ойликларнинг инфляцияга таъсиридан келиб чиққан ҳолда иш ҳақини ошириш учун энг мақбул даражасини ҳисоблаб чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди Шохруҳ Шораҳмедов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ёзув ислоҳотини ўтказиш давлат ғазнасига қанчага тушади?

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди. Унга кўра, тўртта ҳарф ўзгарди (Óó, Ǵǵ, Şş, Çç), "Ц" товушини ифодаловчи ...

Чинакам сардорлар сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилотига аъзоликка қабул қилиш маросимлари билан бир қаторда Сардорлар сайловлари ҳам ўтказилди. Вилоят бўйича жами 535та ...

Она тилимизга нега бефарқ бўлиб қолдик?

Яқиндагина ижтимоий тармоқларда айрим қўштирноқ остидаги зиёлиларимизнинг она тилимизга бўлган салбий муносабати кенг муҳокама қилинди. тилимизнинг мавқеини кўтариш учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400