От кишнаган оқшом (қисса) 47-қисм

47

Кўпкари экинсиз қисирпояда бўлди.
Мен Тарлонни қизитдим. Қисирпояни айлантириб чопдим. Тарлон хиёл ўзгарди. Бошини тик тутди, дирк-дирк ўйнади. Сувлиғини шиқирлатиб-шиқирлатиб чайнади. Тарлон тўдага талпинди, Тарлон мени улоққа чорлади!
Айни қишнинг илк кўпкариси-да, от мўл йиғилди.
Демак, кўпкари яхши бўлади. Боиси, оз отли кўпкарида ердан улоқ олиш мушкул бўлади.
Сабаби, бари от ўзини зўр деб билади. Оқибат, ёппасига улоққа ёпишади. Талашиб-тортишади.
Улоқни на ўзи олади, на бировга беради. Бир-бирига халақит беради, бир-бирига зиён беради.
талашиб ёта беради.
От мўл бўлса, аксинча бўлади. Бунда зўрлар зўри, отлар оти улоққа талпинади. Бундайроқ отлар тўда четида томошагўй бўлади. Борди-ю, улоққа интилса, тўдадаги ўзр отлар йўл бермайди, кетига суриб юборади.
Шу боисдан мўл отли кўпкарида тўдадан улоқ олиб чиқиш осон бўлади.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 73-74-қисм

73 Ўзимизнинг Тарлонни миниб, уйга келдим. — Чопиб бориб, дўхтирни айтиб келинглар! — дедим. Худойқул дўхтир бир қутича кўтариб келди. Оғриқ қўлим енгини силкиб тортди. Мен ...

Мeҳробдан чаён-бир ўрдалиқ

Махдумнинг  ҳавлиси  уч  қабат  эди.  Кўчадан  биринчи  қабатда  меҳмонхона,  мактабхона  ва машқхона  эди.  Иккинчи  қабатда  мураббаъ,  ярим  таноб  чамаси  боқча,  бунда  ...

Депутатнинг ноласи

Олимжон Тўхтаназаров: Наманганнинг Попидан, Тошкент тамон қайтаман. Аҳолини дардини, Президентга айтаман. Мавжуд бўлган муаммолар, Ечимини топмас ҳеч. Тумандаги холатни, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400