Ўзбекистонда импорт қилинган гўшт ва тирик ҳайвонлар 1 октябргача ҚҚСдан озод қилинади

Ҳукумат қарори (591-сон, 16.07.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумки, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда импорт қилинган гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларнинг сўйиш маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция 12-14 % бўлиши мумкин

Марказий банк прогнозига кўра 2017 йилда инфляция миқдори ўтган йилгидан 2,5 баравар кўп бўлиши мумкин. Бунга сабаб – валюта ва пул-кредит ислоҳотлари ҳамда ҳамда айрим ...

Ўзбекистонда доллар курси 8513 сўм евро эса 9705 сўмга етди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 4 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва ...

«ўзстандарт» агентлиги: пойтахт бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ўйинчоқлар сотилмоқда

        “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” ...