Барак Обама ўзи билмаган ҳолда Samsung смартфони рекламаси қаҳрамонига айланди

ОбамаАҚШ президенти Барак Обама тасодифан Кореянинг Samsung смартфони рекламаси қаҳрамонига айланди. Бунга Американинг машҳур бейсболчиси, Boston Red Sox жамоаси аъзоси Девид Ортис сабабчи бўлди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда

Хабарда айтилишича, спортчи Оқ уйдаги тадбирга таклиф қилинган. Телевизор орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган маросим чоғида у Барак Обамадан биргаликда сельфи (ўз-ўзини расмга тушириш) олишни таклиф қилган.

Девид Ортис томонидан Twitter’га жойланган ушбу сельфини ўша заҳотиёқ Samsung ўзининг 5 миллион мухлисларига «ретвит» қилган.

Кейинроқ ушбу «реклама»нинг тасодиф бўлмагани ойдинлашди. Маълум бўлишича, бейсболчи Оқ уйга ташрифидан бир кун аввал Samsung билан битим тузиб, компаниядан Galaxy Note 3 ва у орқали сельфи олиш ҳақидаги кўрсатмаларни қабул қилган.

Оқ уй матбуот котиби айни пайтда ушбу ҳодиса устида суриштирув олиб борилаётганини маълум қилди. «Президент сурати реклама мақсадида ишлатилиши тақиқланади», — деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мдҳ мамлакатлари орасида ўзбекистон қуролли кучлари россия ва украинадан кейинги ўринни эгалламоқда

Ўзбекистон қуролли кучлари 2018 йилда дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Sputnik”  халқаро таҳлилий порталга ...

Чет элга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузилади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси хорижга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузади, деб хабар қилмоқда “Дарё”. Хабарда айтилишига кўра, ушбу амалиёт авваломбор чет элга ...