Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар ўнталигига киритилди

Numbeo портали томонидан 2019 йилда яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар рейтинги тузилди.

Рейтингга дунёнинг 136 та мамлакати киритилган бўлиб, Кайман ва Бермуд ороллари, кейинги ўринларда Швейцария, Норвегия ва Американинг Виргиния ороллари яшаш учун энг қиммат давлатлар деб топилган.

Энг қиммат шаҳарлар сифатида Швейцариянинг Базель, Цюрих, Лозанна, Женева ва Берн, Норвегиянинг Ставангер, Осло, Тронхейм ва Берген, шунингдек, Нью-Йорк қайд этилган.

Тунис, Сурия, Ҳиндистон, Афғонистан ва Покистон энг арзон давлатлар деб топилган. Ўзбекистон бу рейтингда 131-ўринни эгаллаган.

Рейтингни тузишда давлатдаги уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёшларни қўллай олмасак, ҳеч бўлмаса уларни иштиёқини синдирмайлик

Шокир Ҳолиқов - Пролог фестивалининг 3 карра совриндори. Шу учала фильмининг ҳар бири халқаро миқёсда камида 6 тадан мукофот олган. «Чой» 15 та соврин олди, шулардан 5 таси  ...

Жазо муддатини икки баравар ўтаган “бирлик” фаоли қамоқдан чиқди

“Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг Наманган вилояти раиси бўлиб ишлаган 70 яшар Муҳаммадали Қорабоев 11 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқди. (more…)

Тошкент шаҳрига раҳимберди домла раҳмонов бош имом-хатиб бўлди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400