Францияда вазир бюджет ҳисобидан дабдабали кеча уюштиргани учун ишдан кетди

Франциянинг экология вазири Франсуа де Рюжи давлат ҳисобидан шоҳона кечки овқат уюштиргани можароларидан сўнг учун ишдан кетди. «Дарё»нинг ёзишича, у мамлакат бош вазири Эдуар Филиппга истеъфога чиқиш ҳақида ариза қолдирган.

«Оиламга ОАВлар томонидан бўлаётган айбловлар ва ҳужумлар шароити зарур қадам ташлашимга туртки бўлди ва буни ҳамма тушунади. Шу сабабли бугун эрталаб бош вазирга истеъфога чиқиш ҳақида ариза қолдирдим», — деган де Рюжи ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Қайд этилишича, у бюджет маблағлари ҳисобига ўз резиденсиясида дўстлари учун шоҳона кеча ўтказган. Ўндан ортиқ ўтказилган бундай дабдабали кечаларда меҳмонларга тақдим этилган винолар бир шишасининг баҳоси 500 доллардан ортиқ бўлган.

Кейинчалик маълум бўлишича, Франсуа де Рюжи бюджет маблағидан ўзининг 63 минг еврога тенг хизмат хонасини таъмирлаган. Бундан ташқари, сиёсатчи Франция жанубидаги Нант шаҳрида давлатга тегишли уй-жойни имтиёзли ижарага олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

17,2 тонна ўзбек узуми россияга киритилмади

Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Челябинск вилояти ҳудудига 17,2 тонна ўзбек узуми киритилмади. «REGNUM» Россельхознадзорнинг Челябинск вилояти бошқармаси матбуот хизматига ...

Ленинградда ўзбекистондан келган икки мигрант ҳалок бўлди

Ленинград областида 14-қаватдаги қурилиш майдончасидан қулаганидан кейин ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. Петербургдаги «Северний завод»да иккинчи фожиа юз берди. ...

2018 йил ii чорагида россиядан ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум 

Россия Марказий банки 2018 йил 2-чораги давомида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажмини эълон қилди.  Маълумотларга кўра, 2018 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга ...