ТИВлиги Самара вилоятида 68 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланганини маълум қилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, соғлиққа етказилган зарарнинг даражаси ўртача деб белгиланган.

Корхона раҳбарияти берган маълумотга кўра, уларнинг барчаси қонуний равишда ишлайди ва меҳнат шартномасига эга. Иш берувчи Бош консулхонага Ўзбекистон фуқароларини даволаш билан боғлиқ барча молиявий харажатлар корхона ҳисобидан қопланишини маълум қилган.

Мазкур корхона ва ҳамюртларимиз даволанаётган тиббиёт муассасалари раҳбарияти билан алоқа ўрнатилган ҳамда вазият назоратга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёда дхх ходимлари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан фирибгарлиги учун ...

Мдҳ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити душанбеда бўлади

Тожикистоннинг раислиги даврида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш устивор вазифа бўлиб қолади, деди Эмомали Раҳмон Сочида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ...