Қозоғистон Ўзбекистонга электр энергия сота бошлади

Июнь охиридан, узоқ йиллар давомида биринчи марта Қозоғистон Ўзбекистонга электр энергия экспорт қила бошлади. Бу ҳақда «Кун.уз»  ёзмоқда.   

Икки давлатнинг мутасадди ташкилотлари ўртасида тузилган битимга кўра, 2019 йил давомида Ўзбекистон энергетика тизимига 1 млрд кВт-соатдан кўпроқ электр энергия экспорт қилинади.

Қозоғистон энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга электр энергия экспортини амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бири Қозоғистоннинг ички эҳтиёжини таъминлаш  ҳисобланади. Қозоғистонлик истеъмолчиларни электр таъминоти билан узлуксиз ва ишончли таъминлаш учун аварияга қарши автоматикани созлаш бўйича тадбирлар мажмуаси ва технологик қоидабузарликлар вазиятида ўзбекистонлик истеъмолчилар учун чекловлар киритиш кўзда тутилган.

Электр энергия етказилиши бошланган ва июнь охиридан 17 июлгача Ўзбекистонга 145 млн кВт-соат электр энергия экспорт қилинган.

Таъкидланишича, Қозоғистон электр энергиясини етказиши Қозоғистондаги электр станцияларни модернизациялаш, реконструкциялаш ва кенгайтириш ҳисобига электр қувватларидаги профицит эвазига мумкин бўлган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ангрен бош солиқчиси пора билан ушланди

Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти шаҳар ҳудудидаги буюм бозорида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга халал бераётгани юзасидан шикоят тушган. “Ҳуқуқ” ...

Фарғонада бир киши 15,3 минг долларга “кўршапалак уяси” сотиб олибди (соддалик қурсин, соддалик…)

Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб, 15 300 долларга сотиб, фирибгарлик қилган шахсга суд ҳукми билан 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ...

Кремль путиннинг киевдан рус қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги буйруғини эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин рус қўшинларини Киев вилоятидан олиб чиқишни буюрди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Президент матбуот котиби бу ...