Истамбул шифохонасида ўзбекистонлик аёл вафот этди

Туркияда шифохонада ўзбекистонлик аёл вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, соғлиги ҳолатининг кескин ёмонлашгани сабабли Туркиянинг Истамбул шаҳридаги “Göztepe Eğitim ve Araştırma Hastenesi” тиббиёт муассасасига даволанишга ётган Ўзбекистон фуқароси Г.Н. 13 июл куни вафот этди.

“Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.”, – дейилган хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон футбол ассоциацияси: ‘керак бўлса уткинни узр сўратамиз’

Ўзбекистон Футбол Уюшмаси вакили Диёр Имомхўжаев россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Василий Уткиннинг номдор ҳакам Равшан Эрматовга қаратилган ҳақоратомуз твитига худди ана ...

Ақш эълон қилган санкциялардан кейин рубль курси кескин тушиб кетди

Фото:Rambler АҚШ давлат департаменти Россияга нисбатан санкциялар жорий қилишини эълон қилганидан кейин Москва биржасида савдоларнинг очилишида рубль курси кескин тушиб ...