Равшан Эрматов ОФК масъуллари билан келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш масаласини муҳокама қилди

 

Айни пайтда Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда бўлиб турган ЎФА делегацияси ОФК қароргоҳида қитъа футболининг бош ташкилоти расмийлари билан қатор учрашувлар ўтказмоқда.

ЎФА расмий сайтига кўра, Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш масалалари бўйича ОФК масъуллари – AFC Integrity департаменти раҳбари Аҳмед Алосайми ҳамда Sportradar компанияси директори Оскар Бродкин билан учрашган.

«Учрашув чоғида ОФК вакиллари Ўзбекистондаги ички мусобақаларда келишилган ўйинлар ташкил этилишига қарши курашда Ўзбекистон футбол ассоциациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини маълум қилишди.

Ўз навбатида Равшан Эрматов ҳам мамлакатимизда футболнинг ривожи учун тўсқинлик қилаётган турли қинғирликлардан ҳоли бўлиш муҳим экани, келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши курашда ЎФАнинг қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориши янада самара беришини таъкидлади», – дейилади расмий ахборотда.

  • Маълумот учун, 15 июль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари Конференциясида ташкилот президенти этиб сайланган Абдусалом Азизов келишилган ўйинлар ва тотализатор муаммоларига қарши кескин кураш олиб борилишини таъкидлаган эди.

Эрматов бошлиқ делегация, шунингдек, ФИФА Ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Ҳани Баллан ҳамда ОФК Ҳакамлар бошқармаси директори Шамсул Майдин билан ҳам учрашув ўтказган. Унда Осиёдаги ва Ўзбекистондаги ҳакамликни ривожлантириш, ҳакамлар савияси ва маҳоратини ошириш учун семинарлар ташкил этиш, ҳакамликни ҳаваскорликдан профессионал йўналишга ўтказиш, VAR тизими каби масалалар муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 саралашига қуръа маросимига борган Равшан Эрматов кеча ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон билан ҳам учрашув ўтказганди.

Манба:Трибуна

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фифа вице-президенти ҳибсга олинди

6 июнь куни Парижда Африка Футбол Конфедерацияси (CAF) раҳбари ва ФИФА вице-президенти Аҳмад Аҳмад ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Трибуна.уз» сайти ёзмоқда. Lesiteinfo хабарига ...

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи: “осиё кубогидаги асосий мақсад – гуруҳдан чиқиш”

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ОФК расмий сайтига интервью берди. "Биз ўз даражамиз ва Осиё Кубоги даражасини тушуниб турибмиз. Биз рақобатбардош ...

Уeфа россия терма жамоаларини мусобақадан четлатди

Европа футбол ассоциацияси (УEФА) 2-май куни Россия футбол клублари ва жамоаларининг ташкилот доирасидаги турнирларда иштирок этишини чеклади.Бу ҳақдаги маълумот ташкилот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400