Акмалхўжа Мавлонов Наманган вилояти прокурори бўлди

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

А.Мавлонов тайинловга қадар Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Акмалхўжа Мавлонов (1975 й. т.) Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2002). Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. Мавлонов Акмалхўжа Президентнинг 2018 йил 2 августдаги фармонига асосан Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналист бобомурод абдуллаевнинг уйида тинтув ўтказилди, унинг ўзи қўлга олинган

Журналист Бобомурод Абдуллаев Тошкентлик 44 ёшли журналист ва спорт шарҳловчиси Бобомурод Абдуллаевнинг уйида 29 сентябрь куни пешиндан кейин Юнусобод туман ИИБ тезкор гуруҳи ...

Ўзбекистон янги локомотивлар харид қилади

2019-2021 йилларда локомотивлар паркини янгилаш учун жами 226,14 млн АҚШ долларини сарфлаш кўзланмоқда. Бу ҳақда Norma хабар берди. Осиё тараққиёт банки мамлакатга 5 йиллик ...

Тошкентда юк поездининг икки вагони рельсдан чиқиб кетди. тан жароҳати олганлар йўқ

Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган «Олтин тегирмон» юк станциясида юк поездининг ғалла ташувчи икки вагони рельсдан чиқиб кетди.  Тошкент шаҳар ИИББдан маълум ...