Ўзбекистон фуқароси Жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва “Fides Solutions” компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ёзмоқда.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан санкциялар унинг шартли равишда озод этилиши ва фаолиятига доир уч йиллик таъқиқ қўлланилишини назарда тутади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси ва “Fides Solutions” компанияси Ўзбекистондаги олий таълимни модернизация қилиш лойиҳаси доирасида шартномага таъсир кўрсатиш учун Бутунжаҳон банки ходимига пора таклиф қилганликда айбланмоқда. Банк баёнотига кўра, банк ходимига лойиҳага таъсир кўрсатиши учун маълум қийматдаги нарса (нималиги аниқланмаган) таклиф этилган.

Бунга жавобан компания томонидан ҳеч қандай жавоб келиб тушмаган, шу боис Бутунжаҳон банкининг лавозимидан четлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси томонидан тавсия этилган санкциялар жорий йил 17 июлдан бошлаб кучга кирган.

Таъкидлаш жоизки, “Fides Solution” компанияси “1С” фирмасининг программага оид маҳсулотлари, бухгалтерия ва бошқарув ҳисоби соҳасида консалтинг хизматларни кўрсатиш, шунингдек автоматлаштирилган тизимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари билан шуғулланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнес консултант

Сиз қачон ўз бизнесингизни йўлга қуйиш ҳақида уйласангиз, олдингизда бир талай муаммоларниниг турганлигини кўрасиз: 1) Бизнес бошлаш учун пулни қаердан оламан? Агар сен пул ...

Умар ражабов 11 йилга қамалди

Самарқандлик йирик тадбиркор, “Умар” қурилиш компанияси раҳбари Умар Ражабов фирибгарликда айбланиб 11 йилга қамалди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник”га таяниб “Соф.уз” ...

Ўзбекистонда солиқ босими нақадар катта?

Ўзбекистонда валюта соҳасида амалга оширилган ислоҳотлардан илҳомланган иқтисодчи-эксперт Юлий Юсупов, бу сафар солиқ тизимини мутлақ қайта қуришни таклиф қилмоқда. ...