Ховос туманида “Spark” ағдарилиб кетиши натижасида икки киши вафот этди

Жорий йилнинг 18 июль куни тахминан соат 19:00да Сирдарё вилоятининг Ховос туманида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, 39 ёшли Д.Р. “Spark” русумли автомашинасини “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.

Натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 57 ёшли Т.В. касалхонада вафот этганлар. Яна 2 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Помпео: уйғур миллатининг бирлигига путур етказилаётгани ҳақида бонг уришда давом этамиз

АҚШ Хитойда «инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши» мавзусини кўтариб чиқишда давом этади, деб маълум қилди Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпео. «Уйғур миллатининг ...

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ...

Пахта ўзбекнинг нони

  Бу гап қачон, кимдан, қаерда   1934 йилда Ўзбекистонда пахта плани тўлмайди.   Нимага?   Сабаби: юртда очарчилик айрим туманларда ўлчаш юзага келган. очликдан, ўлатдан минг ...