Депутат Кабул Дусов Шавкат Мирзиёевдан уйғурларни ҳимоя қилишни илтимос қилди

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов 16 июль куни Ўзбекистон Президентига Хитойдаги уйғурларни ҳимоя қилишни сўраб мурожаат йўллади. Бу ҳақда депутатнинг Facebook’даги саҳифасига асосланиб “Дарё” нашри ёзади.

Repost’нинг хабар беришича, у ўз мурожаатида «Бизнинг ризқимизни Хитой эмас, Аллоҳ беради!», — деб айтган. Унинг таъкидлашича, бир вақтлар Туроннинг бир бўлаги, ўзбек миллатининг бир парчаси бўлган Уйғуристон ҳозир зулм исканжасида. Ўзбек, қозоқ, уйғурлардан ташкил топган юрт ва у ердаги мусулмонлар хўрланмоқда. «Бу туркийзабон миллатларнинг ота юрти Ўзбекистондир», — деган у.

«Юртимиз отаси жаноб Президентдан бир фарзанд сифатида илтимос қиламан. Сизнинг ҳукмдор боболарингиздан меърос бўлган бу ўлкага, яъни Уйғуристонга сиз жаноби олийлари, моддий эмас, балки маънавий оталигингиз рад қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Шунинг учун жим турган бутун мусулмон давлатлари ичида ташаббусни ўз қўлингизга олишингизга ишончим комил! Бу ишда сизга Аллоҳнинг ўзи ёр-у ёрдамчи бўлиши аниқдир!» — деган депутат.

Аввалроқ депутат Кабул Дусов Facebook’даги саҳифасига аёллар ва болаларнинг сиёсатга аралашуви мамлакат парокандалигига олиб келиши ҳақида ёзганди.

Бунга жавобан «Миллий тикланиш» Демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўзининг Facebook’даги саҳифасида унинг бу фикрига ўз муносабатини билдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олот тумани ҳокими ва фермер ўртасидаги можаро яраштирув билан якунланди

Ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлган Xabar.uz томонидан эълон қилинган Олот тумани ҳокими ва фермер ўртасидаги можарога оид мақолада келтирилган ҳолат юзасидан ...

Самарқандда амалдорлар хизмат машиналарини бошқаришига таъқиқ қўйилди

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг жорий йил 22 сентябрда имзоланган қарорига кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор ...

Россияга нисбатан ақшнинг янги санкциялари иқтисодий урушнинг бошланиши дея баҳоланиши мумкин

Иллюстратив фото Вашингтон томонидан Россияга нисбатан санкцияларни янада қатъийлаштирилиши иқтисодий уруш эълон қилиниши сифатида баҳоланиши мумкин. Бу ҳақда Россия бош ...