Японияда йигит ичида 70 киши бўлган студияни ёқиб юборди: 33 киши қурбон бўлди

Япониянинг Киото шаҳрида жойлашган анимацион студиялардан бирида ёнғин оқибатида қурбонлар сони 33 кишига етди.


“Euronews”нинг маълум қилишича яна 36 киши жабрланган. Студия ичкарисига бензин сепиб, ёқиб юборган киши дарҳол қўлга олинган. Ушбу ҳодиса вақтида студия ичида 70 дан зиёд киши бўлган.

Япониянинг NHK телекомпанияси студияга ўт қўйган йигитнинг қандай қўлга олингани акс этган видеони намойиш этган. Шундан сўнг, йигитнинг студияга фқин жойдан 40 литр бензин сотиб олгани маълум бўлган.

Ёнғинни ўчиришга беш соат вақт кетган. Ушбу ҳолат Япониянинг асримиздаги энг трагик воқеаларидан бири бўлгани айтилмоқда.

Манба:«jahon.uz»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Днр раҳбари захарченко донецкда портлатилаш оқибатида ҳалок бўлди

Донецк халқ республикаси раҳбари Александр Захарченко Донецк шаҳридаги таҳминан соат 17:30 да Сепар ресторанида содир этилган кучли портлаш натижасида ҳалок бўлди. «Сепар» ...

Ҳеч қандай натижа бермаятган ислоҳот учун ислоҳотлар

Украина Президенти Владимир Зеленский даврида, Украинадаги ислоҳот риторикаси ҳеч қандай ўзгаришларга дуч келмади. Бу ҳақда Украина Олий-Радаси V-VII чақириқлари депутати ...

Хотирангга балли!

Жанубий африкалик сиёсий арбоб  Ян Христиан Сметс 5000та китобнинг матнини ёддан билган, бирмалик  Виситтабм Вумса  1974 йилда 6000 саҳифалик будда матнларини ёддан айтиб ...