От кишнаган оқшом (қисса) 52-53-қисм

52

Беқасам чопонликни беморхонага олиб жўнадим.
Беморхона беқасам чопонликни олмади. Оппоқ кийимлик бир аёл:


— Бу судебний иш! — деди.
Милитсияга сим қоқди.
Бир милитсионер келиб, беқасам чопонликни айлантириб кўрди. Суратга туширди. Дафтар тўлдирди.
Кейин, мени сўроқ қилди. Зот-маконимни сўради. Ўзимни айтиб бердим. Милитсионер ёзиб олди. Ундан кейин, нима бўлди, деб сўради. Мен оқизмай-томизмай айтиб турдим.
Милитсионер ёзиб борди.
— Ҳозирча бўшсиз, кейинчалик участкавойингиз орқали чақирамиз! — деди.
Машина хўжасига уч сўм узатдим. У олмади.
— Қуллуқ, қуллуқ! — деб кетди.

53

Чойхонага қайтиб бордим. Бозорлик халтамни қарадим. Йўқ. Сўри остини қарадим. Йўқ, бозорлик халтам йўқ.
Чойхоначидан сўраб-суриштирдим.
— Мабодо, бизнинг халтамизга кўзингиз тушмадими? — дедим.
— Йўғ-а, кўзим тушмади-я!— деди чойхоначи. — Шунга кўзим тушмади-я! Қандай, беқасам чопонлик ошнагинангиз қандай?
— Бир бало қилиб жойлаштириб келдик…
— Ия-ия…
Чойхоначи анграйиб қолди. Юзлари бўзарди. Қўлларини этагига артди. Фотиҳа ўқимоқчидай, кафтларини ҳозирлай бошлади.
— Бандачилик қилдими-а, — деди. — Вой, бечора-е, вой, бечора-е…
— Йўғ-е, беморхонага жойлаштириб келдик, деяпман.
— Э, ҳа-а, шундай денг…
Бозор оралаб, бошқатдан бозорлик қилдим. Барини белбоғимга тугиб олдим.
Тарлонимиз олдига бордим. Тугунимни эгар қошига илиб олдим. Дарвоза олдида ўтирган чолга бир сўм узатдим. Ўзимга ўзим оқ фотиҳа бердим. Отланиб, бозордан қайтдим.
Биродарлар, осмондан тушгандай бўлиб қолдим, дунёни энди кўраётгандай бўлиб қолдим…


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-73

* * * Ғира-шира қоронғиликда ўнг қирғоқдан катта бир қайиқ чиқиб, кемага қараб кела бошлади. Кеманинг пастки қаватидан қўрчибоши: — Ким у қайиқдаги? — деб сўраганини Бобур ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-5

Учинчи боб Ҳайвонот боғи ва кулги хонасидан чикиб улар чайқов бозори томон йўл олишди. У ердан совғалар харид қилишди. Ажимуротга янги, чиройли, ялтироқ пўкак тўппонча ...

От кишнаган оқшом (қисса) 76-қисм

76 Биродарлар, участка милитсионеримиз одам бўлиб қолди! Ҳа, одам бўлиб муомала қилди, одам бўлиб гапирди. — Қандай, жиянлар катта бўлаяптими, суяклар енгилми, ака?... — ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400