Ўзбекистон интернетни ривожлантириш учун Хитойдан 40 млн доллар қарз олади

Маълумотлар узатишнинг замонавий технологияларини фаол жорий этиш, кенг полосали уланишнинг оптик тармоқларини ривожлантириш ва мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хитой давлат тараққиёт банкидан 5 йил муддатга 40 миллион доллар миқдорида қарз олади, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, ушбу маблағлар инвестиция лойиҳалари доирасида «Ўзбектелеком» АК томонидан тузиладиган, технологик ускуналар, дастурий таъминот ҳамда хизматлар кўрсатишни етказиб бериш учун импорт шартномалари қийматининг 100 фоизини тўлашга сарфланади.

Хитой давлат тараққиёт банки кредитини тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, фоизлар, комиссиялар ва улар бўйича бошқа харажатлар «Ўзбектелеком» АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ҳужжатда «5G технологиясини жорий этиш истиқболи билан телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш», «Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш» ҳамда «Интернетга кенг полосали уланиш бўйича симсиз технологияларни жорий этиш» каби лойиҳалар ҳам назарда тутилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиядан ўзбекистонга пул ўтказмалари 16 %га камайди

Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,581 миллиард долларни ташкил этди, бу 2013 йилдаги кўрсаткичдан (6,633 млрд) 15,86 фоизга камдир. Мазкур маълумотлар ...

Бобур ҳасан: “50 миллион долларлик сармоям билан ўзбекистонга киритилмадим”

Bobur Hasan Ўзбекистон Чегара хизмати асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Бобур Ҳасанни ватанига киритмади. Тадбиркор Ўзбекистонга 50 миллион долларга яқин сармоя киритиш бўйича ...

Туркманистон илк сунъий йўлдошини учирди

Американинг Флорида штатидаги Канаверал космодромидан Falcon 9 ракетаси биринчи туркман сунъий йўлдоши ТуркменАлем 52.0Ени (TurkmenSat-1) фазога олиб чиққан. Ракета сешанба ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400