Ўзбекистонда тонировканинг нархи 2 млн 230 минг сўм бўлиши мумкин

Телеграм каналларида 1 августдан бошлаб тонировка ўрнатиш нархи арзонлашиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда, дея хабар қилди “Хушнудбек.уз” канали. 

Канал админстраторининг маълум қилишича ушбу хабарларни расмий манбалар орқали аниқлаштиришга ҳаракат қилган. Олинган маълумотларга кўра, ҳозирча бунга оид ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаган, лекин қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тасдиқлашга тайёрланмоқда.

Нарх масаласида ҳам ҳозирча якдил қарорга келинмаган. Лекин лойиҳада тонировка учун 2 хил нарх кўриб чиқилмоқда экан:

1-вариант: орқа ва орқа ён ойналар учун – 1 йилга ЭКИҲ 10 баробари (2 млн 230 минг сўм);

2-вариант: орқа ва барча ён ойналар учун – 1 йилга ЭКИҲ 15 баробари (3 млн 345 минг сўм).

Ҳайдовчи ўзи истаган вариантни танлайдиган бўлиши мумкин.

Яна қайтараман, дейди канал админстратори, буларнинг барчаси шунчаки лойиҳа. Тез кунларда (тахминан 3-4 кун) расмий қарор эълон қилиниши мумкин.

Интиқлик билан яхши янгиликларни кутамиз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди ва бунинг ортидан бутун мамлакат Георгий лентасини муҳокама қилаяпти. Бу ҳақда ...

Тошкентда ҳамшира ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Тошкентдаги Семашко номли илмий амалий марказининг 35 ёшли ҳамшираси ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Uznews. Иллюстратив фото Ҳуқуқни сақлаш ...

Жамоат ҳожатхоналаримиз ободми?

Бундан 15 йил аввал BBC сайтида Ўзбекистонга саёҳат қилган исроиллик туристнинг мақоласини ўқигандим. (more…)