Шарофиддин Лутфуллаев Загребда олтин медалга сазовор бўлди

Бугун Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олди. Унда 13 нафар полвонимиз ўз омадини синаб кўришади, деб «ЎзА» хабар қилмоқда.

Бугун ўтказилган баҳсларда 60 килогача бўлган вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев терма жамоамиз ҳисобига ушбу мусобақадаги дастлабки олтин медални қўшиб қўйди.

Мусобақадаги иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаб, дастлаб Словения, кейинчалик қўшни давлатлар Туркманистон ва қозоғистонлик спортчиларни доғда қолдирган Лутфуллаев ярим финалда мўғулистонлик рақиби Ариунболд Энхтайван устидан икки дақиқа ичида соф ғалабага эришди.

Ҳал қилувчи баҳсда эса Буюк Британия терма жамоаси аъзоси Эшли Маккензини ҳам иппон баҳоси билан мағлуб этган юртдошимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Загребдаги Гран-при турнири бир вақтда келгуси йил Япониянинг Токио шаҳрида ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Полицияни ҳурмат қила бошладим

Америкага энди келган вақтимда эскироқ машинада юрардим. Ўзбекистондан олган ҳайдовчилик гувоҳномам билан. Уч ойгача юрса бўлади ўз давлатингиз берган гувоҳнома билан. ...

Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида ...

Россия ҳарбийлари лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринмоқда

Украина армияси 29-июнда Россия ҳарбийлари Луганск вилоятининг Лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринаётганини маълум қилмоқда. Британия разведкасининг чоршанба куни берган ...