Урганчдаги норозиликлар ортидан шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаевга ҳайфсан берилди

Бош вазир Абдулла Арипов раислигида снос масаласида ўтказилган йиғилишда Урганч шаҳри ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ва шаҳар прокурори Давлатовга йўл қўйган хатолари учун ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

26 июль куни Урганч шаҳри Ашхобод маҳалласидан Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб юборилган ва далада палатка ва капа қуриб яшаётган, аммо 1-2 ойдан бери компенсация пулини ололмаётган аҳоли вакиллари Урганч-Хонқа йўлини тўсиб қўйишган, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов воқеа жойига етиб келиб, аҳоли билан музокара ўтказган ва 10 августгача компенсация пуллари тўлиқ тўланишини ваъда қилганди.

Бугун, 27 июль куни бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғи билан Урганчга етиб борди ва аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади.

Миллий Банкнинг Урганч бўлими ходимлари томонидан компенсация пуллари тарқатила бошланди. Режага кўра, шу бугуннинг ўзида 207та хонадон эгасига келишув шартномасида кўрсатилган компенсация пулининг 50 фоизи миқдорида, жами 21 миллиард сўм тақсимлаб берилади.

10 августгача эса барча хонадон эгалари билан 100 фоиз ҳисоб-китоб қилиниши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, муқаддам Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган Шуҳрат Абдуллаев 2018 йилнинг декабрида президентнинг вилоятга ташрифи вақтида Урганч шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент қадри нуфузини ҳимоя қилайлик

Маърифати бор ҳар бир киши айни кунларда Президент обрўсини ҳимоя қилишга маъсул. Сабаб уни халқнинг ўзи сайлаган. Президент обрўси халқнинг обрўси. Унинг шаъни халқнинг ...

Ўзбекистонда 2018 йил 16 ноябрдан табиий газ нархи оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда табиий газ тарифлари 2018 йилнинг 16 ноябрдан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган ҳукумат қарори ...

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида инфляция 9,7 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида истеъмол бозорида товарлар 9,7 фоизга қимматлашди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. «2019 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400