3 августдан Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун янги жарима тури кучга киради

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда “Кун.уз” ёзмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 135-моддасига (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзгартиришларга кўра, агар юридик шахсларнинг йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари ўз ёнида малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатга эга бўлмаса, унда улар энг кам иш ҳақининг бир баравари (223 000 сўм) миқдорида жарима тўлайдилар.

Аввалроқ, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилиши хабар қилинганди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи ойига 223 000 сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг 1 сентябридан энг кам иш ҳақи миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–5723-сон фармони 1-бандида:

иккинчи хатбошидаги “577 170” рақами “634 880” рақами билан алмаштирилди;

учинчи хатбошидаги “202 730” рақами “223 000” рақами билан алмаштирилди;

тўртинчи хатбошидаги “202 730” рақами “223 000” рақами билан алмаштирилди.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) лавозим маоши, устама, қўшимча пул, гонорарлар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари, озиқ-овқат, йўл ва рағбатлантирувчи бошқа турдаги тўловлар, иш ҳақини ҳисоблашда қўлланиладиган чегара миқдор, қонунчилик билан белгиланган чегириб қолиш ҳамда иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлган бошқа тўловлар аниқлаш мақсадида меҳнат муносабатлари соҳасида қўлланилади.

МҲЭКМ эгалик шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар, белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг паст чегараси сифатида барча иш берувчилар учун мажбурий бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 2017 йил сентябрдаги қарори билан Адлия вазирлигига 2018 йил 1 июлдан бошлаб Avtotest Report МЧЖ сертификатига эга бўлмаган, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчилар учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш бўйича таклифлар киритиш вазифаси юклатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон: мирзиёевнинг узоқ кутилган сафари олдидан

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг президентликка сайланганидан сўнг Тожикистонга узоқ кутилган илк сафари олдидан Бош вазир Абдулла Арипов Душанбега келиб-кетадиган ...

Туркманистон голливуд қаҳрамонлари тасвирланган кийимларни кийишни тақиқлади

Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги болалар боғчаларида Голливуд ва Дисней мултфильмлари қаҳрамонлари тасвирланган кийимларни кийиш тақиқланди. Шунингдек, хорижий кино ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? самарқанд iii (давоми)

(давоми)  Дунёнинг ярмига бўлдим ҳукмрон,  Менинг зафаримдан  ҳайратда жаҳон.              Эдгар Аллан По, “Буюк Темур” достонидан. “Некси” Ургут ҳудудини ёриб ўрлаяпти. ...