26 июль куни Жанубий Кореянинг Чунгнам провинциясида Ўзбекистон фуқароси Н.Ю.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Мамлакатнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар қилади.
Элчихона вазиятни назоратга олган ва ҳозирда марҳуманинг қариндошлари билан биргаликда жасадни ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.
Корея ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий иш қўзғатган. Айни дамда полиция тергов тадбирларини амалга оширмоқда.