Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда вафот этди

Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда  ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 28 июль куни Samatya Hastenesi тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Х.М. вафот этди. Бу аёл бахтсиз ҳодисадан кейин касалхонага ётқизилган эди.

“Шу куннинг ўзида ушбу касалхонада Истанбул шаҳри туманларидан биридаги воқеа натижасида пичоқ яралари билан касалхонага ётқизилган бошқа бир Ўзбекистон фуқароси Н.З. ҳалок бўлгани маълум қилинди”, – дейилган ТИВ хабарида.

Ушбу воқеалар асосида Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тергов ишлари бошланган.

Бош консулхона ушбу ҳолатларни назоратга олган ва ҳалок бўлганларнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яна директорлар ҳақоратланди. бу сафар андижон

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев йиғилишда шаҳардаги мактаблар, коллежлар ва академик лицейлар раҳбарларини сўкиб ҳақоратлагани, аёл директорларни таҳқирлаб ерга ...

Ўзбекистон қирғизистондан 17 млн долларлик электр энергияси сотиб олди

Қирғизистон Ўзбекистонга 400 млн кВт/соат электр энергияси экспорт қилди. Бу ҳақда қирғиз нашрлари Саноат, энергетика ва ерости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раис ...

Польшадаги йтҳда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Польшадаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди. Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, 18 май куни С-3 Польша миллий ...