Ўзбекистонлик мигрант аёл Петербургда сирка ичиб оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Петербург шимолида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл сирка эссенциясини ичиб юборди. Ёш аёл оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, дея хабар бермоқда “Кун.уз” сайти.

«Оперативное прикрытие» янгиликлар агентлиги маълумотларига кўра, 32 ёшли аёл шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтига 28 июль куни соат 22:00ларда олиб кетилган. Дастлабки маълумотларга кўра, мигрант аёл сиркани қасддан ичган.

Бемор бўғиз, қизилўнгач, ошқозон ва товуш пайчаларининг кимёвий куйиши билан оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг алоҳида эътиборини аёлда ёпиқ бош мия жароҳати, мия чайқалиши ва чап қош ёрилгани борлиги жалб қилди.

Полиция уйдаги зўравонлик версиясини текширмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иброҳим исроилов мижозларидан олган 15 миллиард сўмга яқин пул маблағлар нималарга сарфлаган?

Аввалроқ Straus House МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроилов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга ...

Улуғбек бакировни таваллуд куни билан қутлаймиз

Бугун, 9 сентябрь хориждаги ўзбек журналистларидан бири, ёрқин истеъдод эгаси, бағри кенг дўст Улуғбек Бакировнинг туғулган куни. (more…)

Ўзбекистонда импорт қилинган гўшт ва тирик ҳайвонлар 1 октябргача ққсдан озод қилинади

Ҳукумат қарори (591-сон, 16.07.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат ...