ИИББ ходимлари ўз истакларига ўзлари қарши чиқишяпти

Тошкент вилоятида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида 41 қоидабузарлик аниқланган.

Жумладан, 13 ҳолатда автомобилга ўрнатилган газ баллонининг муддати ўтган, 7 ҳолатда ноқонуний газ баллони ўрнатилган, 21 ҳайдовчи эса машинасига ўрнатилган газ мосламасининг ҳужжат йўқ бўлган.

Рейдлар давомида Юқори Чирчиқ туманидаги “Pavlon Petrol” МЧЖ газ қуйиш шохобчасида турли машиналарга (шу ерда машиналарнинг рақамлари ёзилган) газда ишлаш учун қайта жиҳозлангани ҳақидаги ҳужжатларсиз газ ёқилғиси қуйиб берилгани аниқланган.

Тошкент вилояти ИИББ шу хабарни бераркан, сурат илова қилган ва расмдаги машина рақамини коллаж билан ёпиб ташлаган (суратда). Тўғри қилишган, дейишга шошилманг, чунки хабар матнида машина русумию давлат рақамлари миридан сиригача ошкор этилган. Қани мантиқ?

Эсингизда бўлса, ЙПХ ходимини съёмка қилиб, унинг рухсатисиз интернетга жойлашни тақиқлашмоқчи эди. ЙПХ ходимлари ҳам суратга олган одамини интернетга тарқатишдан олдин ўша инсондан рухсат олиши шарт.

Нафақат расми, балки у ҳақдаги шахсий маълумотлар: исми, машина рақами, манзили, телефон рақами ва ўзи ошкор қилишни истамаган ҳар қандай маълумот сир сақланиши шарт. Бу унинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқи!

Манба:Zed News

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

 Самарқанд вилояти Булунғур туманида Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар қилди. Иллюстратив фото Воқеа гувоҳларининг сўзларига ...

Марказий осиёдан илк муносабат: қозоғистон қуддус қарори юзасидан баёнот берди

Расмий Остона ўз баёнотида Қуддус шаҳрининг мақоми юзасидан кучайиб бораётган тангликдан хавотирда эканини билдирди. (more…)

Швейцария ўзбекистонга 555 млн доллар қайтаришни тўхтатиб қўйди

Гулнора Каримованинг манфаатларини ҳимоя қилаётган швейцариялик юрист Грегуар Манжа Швейцария Гулнора Каримованинг соғлиғига боғлиқ муаммолар сабаб 555 миллион долларни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400