Баҳриддин Исомов Тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилди

Яккабоғ туман ҳокимининг ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов Тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов матбуот брифинги чоғида маълум қилди. 

21 июль куни Б.Исомов ЎзР ЖПКнинг 221-моддасига мувофиқ ҳибсга олинган эди. Келгуси куни у суд-психиатрия экспертизасидан ўтиш учун Тошкентга юборилган.

«Айни вақтда у биринчи тергов изоляторида. Ҳозирда у 15 кунлик карантинда. Тергов натижасида ҳаммаси аниқ бўлади», – деди Шамсуддинов.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни тадбиркор Баҳриддин Исомов олдиндан огоҳлантирмасдан ва товон пулини тўламасдан кредит маблағлари ҳисобига қурилган икки қаватли дўкон ва цех биносини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосари устига бензин сепиб, ўт қўйиб юборган эди.

Шу куниёқ туман прокуратураси томонидан Исомовга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у тегишли процессуал тартибда ушланганди.

Ҳоким ўринбосари эса шифохонага ётқизилган, кейинроқ у ишдан олиниб, ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғоналикларнинг мажлисбозликдан тинкаси қуримоқда

Ўзбекистон республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Зулайҳо Баҳриддиновна мана 10 кундирки Фарғона шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолиятини текширмоқда. ...

Марказий осиёнинг ягона визаси келгуси йили жорий этилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон келгуси йилнинг бошларида Silk visa умумий хизматини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналистлар билан учрашув жараёнида Ўзбекистон ...

Ўзбекистон:супермаркетлардаги пакетлар 250 сўм бўлибди!

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил майидаги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланган эди. Ўша қарорда пакетлар ...