Отабек Муродов иши Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб «Газета.uz» хабар қилди.

Отабек Муродовнинг вазифасидан озод қилингани 20 июнь куни маълум бўлган эди. Бир кун сўнгра Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурорнинг порахўрликда айбланаётгани, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

«Газета.uz» ахборот манбалари июль ойи ўрталарида Ўзбекистон ҳарбий судида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши бўйича ёпиқ суд мажлиси бошланганини маълум қилди. ДХХнинг собиқ раиси иши бўйича жами 10 нафардан ортиқ киши, жумладан ДХХ раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов ва Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳам суд қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Венесуэлладаги намойишларда 26 киши ҳалок бўлди, мадуро эса тахтни бўшатмаслигини айтди

Сўннги кунларда Венесуэллада юз бераётган намойишлардаги тўқнашувда камида 26 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ҳорижий ОАВлари. Фото: Reuters Бу орада Николас Мадуро ...

Тўрақўрғонда «агробанк» ходими тадбиркор билан ҳамкорликда кредит пул маблағларини талон-тарож қилди

Кредит маблағлари талон-тарож қилинганлиги юзасидан «Тўрақўрғон А.Т.» МЧЖ раҳбари Ғ.Т. (1981 й.т.) АТБ «Агробанк» Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи Н.Э. (1990 й.т.) ...

Назарбоев хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқини олиши мумкин

Қозоғистон парламентига ҚРнинг биринчи ва ҳозирча ягона президенти бўлмиш Назарбоевга умрбод Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси келиб тушди. ...