Шуҳрат Ғаниев энг ёмон ҳоким дейилмоқда

«Қўшни маҳалла» Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимлари, раҳбарлари бўйича сўровнома ўтказган эди. Ушбу сўровнома натижаларини Мадина Нурман ўз Telegram-каналида эълон қилди.

Натижаларга қаралса, фаолияти «Зўр», деб топилган раҳбарларнинг кучли учлиги қуйидагича:

  1. Эркинжон Турдимов (Самарқанд вилояти ҳокими) – 48%
  2. Хайрулла Бозоров (Наманган вилояти ҳокими) – 34%
  3. Шуҳратбек Абдураҳмонов (Андижон вилояти ҳокими) – 31%

Фаолияти «Ёмон», деб топилган кучли учлик:

  1. Шуҳрат Ғаниев (Фарғона вилояти ҳокими) – 63%
  2. Фарҳод Эрманов (Хоразм вилояти ҳокими) – 60%
  3. Зафар Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими) – 58%

Фаолияти энг кўп «Ўртача», олган раҳбарлар:

  1. Эргаш Салаев (Жиззах вилояти ҳокими) – 43%
  2. Қобул Турсунов (Навоий вилояти ҳокими) – 41%
  3. Ғофуржон Мирзаев (Сирдарё вилояти ҳокими) – 41%
  4. Рустам Холматов (Тошкент вилояти ҳокими) – 41%

«Айтиб ўтиш керакки, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу сўровномада энг кўп – 10 900 дан ортиқ овоз берилган 3 йўналишда. Овоз олиш бўйича рекорд бу гал шу ҳокимга кетди.

Самарқанд ва Наманган вилояти ҳокимлари ҳақида кўп ижобий фикрлар бор реал ҳаётда ҳам. Виртуал дунё вакиллари ҳам буни эътироф қилишибди. Фикримизча, бу энг ҳаққоний 2 натижа бўлди», — дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратура бахтиёр абдусаматовнинг иши бўйича изоҳ беришдан бош тортди

Бош прокуратура Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора олиш чоғида ушлангани ҳақидаги маълумотга изоҳ беришдан бош тортди. ...

Ботир зокиров қурилиш вазири бўлди

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирилигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ манбаси хабар қилди.  Бугун Олий Мажлис Қонунчилик ...

Барча мухолифат ташкилотларини ҳамжиҳатликка чақираман!

Ҳурматли мухолифат етакчилари ва фаоллар! Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган авторитар тузум халқнинг тинкасини қуритмоқда. Халқимизнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400