Ҳамза Тўйчиев Жомбой туманига ҳоким бўлди

Бугун – 30 июль куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» нашри ёзмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи ортидан вазифасидан озод этилган Умиджон Назаров ўрнига Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович Жомбой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

1978 йилда Каттақўрғон туманида туғилган Ҳ.Тўйчиев шу пайтгача Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким билан бирга тумандаги уч сектор раҳбари – туман прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам вазифасидан озод этилган. Уларнинг ўрнида ҳам янги раҳбарлар иш бошлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Берлускони путиндан «жуда ҳафсаласи пир бўлганини» айтди

Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Украинадаги уруш юзасидан Россия президенти Владимир Путиндан “жуда ҳафсаласи пир бўлганини” айтди. Бу ҳақда у шанба куни ...

Комил рашидов ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Комил Қаюмович Рашидов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ...

Тбилисидаги намойишлар:россиялик депутатнинг грузия парламентидаги чиқиши ўнлаб одамлар жабрланган оммавий норозилик тадбирига айланиб кетди

Тбилисида 20 июнь оқшомида кўп минг кишилик норозилик акцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқдаMeduza. Парламент олдидаги майдонга 10 мингга яқин одам тўпланди. Улар Грузиянинг ...