Коррупционерлар давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 665 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган

2019 йилнинг биринчи ярмида 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга 590 жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун ташкил этилган брифингда айтилди.

Шу пайтгача 537 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Қолган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят ва 476 нафари туман, шаҳар миқёсидаги идоралар ҳамда корхона ва ташкилотлардир.

Мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 665 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг асосий қисми ундирилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 250 нафари ўзганинг мулкини талон-торож қилган. 48 нафари мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаган. 71 нафар шахс пора олиш-бериш ёки унда воситачилик қилган. 51 нафари фирибгарлик, 23 шахс мансабни суиистеъмол қилган ва ҳоказо.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​​мелисага ишингиз тушмасин!

Ички ишлар вазирлигига ишингиз тушмасин, уларга мурожаат қилиб юрманг, агар сиз оддий фуқаро бўлсангиз. Улар барибир сизни эшитмайди ёки мурожаатингизни қабул қилмайди, деб ...

Туш. яъни ш.мирзиёев қабулида (5-боб).

Диний сиёсий махбуслар. Соат 22-00 лар бўлишига қарамай автомашиналар унча сийраклашмаган. Светофорнинг қизил чироғида турсам, машинам ёнига бири ўн бир яшарлар, яна бири ...

Назарбоев парламентда жамиятда бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди

Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат парламентининг ҳар икки палатаси қўшма мажлисини очди. У жамиятдаги бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди ва бир ...