Энергетика вазири Алишер Султоновнинг ваъдалари ёлғон бўлиб чиқди

Эсласангиз, аҳоли ўртасида электр ва газ нархининг кескин кўтарилиши ҳақида гап-сўзлар болалаб кетгандан кейин энергетика вазири Алишер Султонов расмий изоҳ берганди: «Яқинда қарор чиқади, ўзларингиз кўрасизлар, нарх у қадар ошмайди. Инфляция даражасида бўлади».

Мана кўрдик. Узоқ кутилган ҳужжатни ҳам ўқидик. Аммо вазир айтган гапнинг акси бўлиб чиқди. Яъни I ва II гуруҳ истеъмолчилар учун электрнинг 1 кВти 450 сўм, III гуруҳ истеъмолчилар, жумладан, аҳоли учун 295 сўм қилиб белгиланибди. Демак, аҳоли учун электр баҳоси 170 сўмга, аниқроғи, салкам 1,5 баробарга оширилди.

Нима, бизда инфляция даражаси шунчалик баландми?

Башарти, нарх тўлқини бу қадар баланд кўтарилиши аниқ бўлган экан, аҳолини чалғитишдан кимга нима наф? Вазирнинг бу каби ўзини оқламаган ваъдаларидан кейин одамларнинг унга, раҳбарларга нисбатан ишончи қоладими?

Аксарият кишилар коммунал тўловларнинг бунчалик қимматлаб кетишини бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маоши кўтарилиши билан боғламоқда. Аммо тарифдаги бу ўзгаришлар аҳолининг катта қатламига оғирлик қилишини айтишяпти. Негаки, хўжалик ҳисобидаги корхоналар, тадбиркорлик субъектларининг аксарияти ишчи-ходимлар ойлигини оширишни хаёлига ҳам келтиришаётгани йўқ эмиш.

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вобкент туманида яшовчи  рафиқасини ғишт билан жароҳатлади

Жорий йилнинг 26 июнь куни Бухоро вилоятининг Вобкент туманида яшовчи 53 ёшли О.Н. уйи олдида оилавий жанжал оқибатида 42 ёшли рафиқаси Ф.Б.нинг бошига ғишт билан уриб ...

Туш… яъни шавкат мирзиёев қабулида (бир сахнали,бир кўринишли пеьса)

Президент қароргоҳига мени кузатиб боришар экан, ажиб ҳаяжон, алланечук лим-лим завқ, ноаниқ ҳавотирга тўла ҳайратимни сунъий визминлик билан яшираман.   Қабулхонага ...

Менинг «севимли» телеканалим!

«Севимли ТВ» кеча бир уятсиз саҳнани кўрсатворибди. Тўғри, биз ва бизнинг миямиз давлат телеканалларини кўрсатадиган телевизоримиз орқали бундай саҳналарни томоша қилишга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400