Суфҳонжон Солиев Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди

Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинган ва ташкилий масала кўрилган.

2018 йил февраль ойидан буён туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Таваккалжон Раҳимов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Суфҳонжон Солиев Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аёлларга маҳрамсиз ҳаж қилишга саудия арабистони рухсат бериши мумкин

Arab News хабарига кўра, келажакда аёллар ҳаж сафарига эркак маҳрамсиз боришлари мумкин бўлади.  Айни пайтда аёллар Саудия Арабистонига ибодат учун маҳрам (эркак васий)билан ...

Андижон туманига «пичоққа илинадиган раҳбар йўқ»лиги учун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи муваққат ҳоким бўлди

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков Андижон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган. Бу ҳақда, «Xabar.uz» асосланиб, “Дарё” ...

Мамлакатни ким бошқараяпти? (20)

                                                         (йигирманчи мақола)                                         ИЛК БОРА ЮЗМА-ЮЗ                  Шуни очиқ айтишим ...