Абдулҳафиз Жалолов вафот этди у Ўзбекистон президентлигига собиқ номзод бўлган 

Ўзбекистон Республикаси президентлигига собиқ номзод Абдулҳафиз Жалолов вафот этди. Бу маълумотни Kun.uz нашри ёзмоқда.

Абдулҳафиз Жалолов 1947 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида, Бирлашган қишлоғида туғилганди. 1969 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1976 йилда фалсафа фани бўйича номзодлик, 1992 йили докторлик диссертацияларини ёқлаган.

1971 йилдан эътиборан илмий-педагогик фаолият билан шуғулланган. ТошДУ фалсафа кафедраси ўқитувчилигидан Фалсафа ва ҳуқуқ институти директорлигигача (1993 йилдан) бўлган йўлни босиб ўтган. 1994 йилда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши биринчи котиби этиб сайланган.

2000 йил январида бўлиб ўтган президентлик сайловида Ислом Каримовга ягона муқобил рақиб бўлганди. Жалолов мазкур сайлов пайти амалдаги давлат раҳбари учун овоз берганини билдирган.

2001 йилда Фалсафа ва ҳуқуқ институти директорлиги, 2003 йилда ХДП Марказий кенгаши биринчи котиблигидан озод этилади. Шундан сўнг Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Олий педагогика институти профессори лавозимларида ишлайди.

Абдулҳафиз Жалолов 2019 йил 29 июль куни Намангандаги ўзи туғилиб-ўсган қишлоқда дафн этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сапарбай жубаев: ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини ўзи танлаши керак

Асли ўзбекистонлик, 2006 йилга қадар Ўзбекистондаги давлат ташкилотларида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган, айни пайтда ...

​​мелисага ишингиз тушмасин!

Ички ишлар вазирлигига ишингиз тушмасин, уларга мурожаат қилиб юрманг, агар сиз оддий фуқаро бўлсангиз. Улар барибир сизни эшитмайди ёки мурожаатингизни қабул қилмайди, деб ...

Тошкентдаги 7 та бозорнинг раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар Савдо департаменти, хизматлар кўрсатиш ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар ва “Бек тўпи савдо ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400