Ўзбекистонда иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ҳам ошади

Тошкентда жорий йилнинг 15 августидан иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ошади. “Тошиссиққуввати” корхонаси хабарига кўра, аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1 772 сўмгача оширилади.

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 20 470 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 5 242 сўм этиб белгиланди. Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 15 228 сўмни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 15 августдан бензин, дизель ёқилғиси, табиий газ истеъмоли ва электр энергияси учун нарх ва тарифлар ошгани ҳақида хабар қилинган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқаро меҳнат ташкилоти: ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатига чек қўйилди

Ўзбекистонда болалар меҳнатига чек қўйилди ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига нуқта қўйиш ниятидалар. Бунга Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) экспертлари ишонч ҳосил ...

Фарҳод эрманов хоразмликлар билан бамаслаҳат иш қилишга ваъда берди

Президент танқиди ва талабидан сўнг Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳам жамоатчиликка юзланиб, йўл қўйилган хато-камчиликлари учун узр сўради. У Урганч туманидаги ...

Тошкент вилоятида таъмирга ҳам яроқсиз 53та мактаб мавжуд

Тошкент вилоятида жами 869 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларнинг қуввати 448350 ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга. Мактабларнинг 53 таси 1936-1960 йиллар ...