Ўзбекистон Қирғизистонга 100 млн. доллар кредит бермоқчи

Ҳозирда Қирғизистонга хизмат сафари билан борган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мезбон давлат Бош вазири билан музокараралар ўтказди. Унда Ўзбекистоннинг Қирғизистонга 100 млн. доллар кредит бериши масаласи ҳам муҳокама қилинди, деб ёзади Халқ сўзи нашри.

Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Санжар Муканбетов журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йил кузида икки давлат раҳбарлари учрашуви чоғида кредит линиясини очишга келишиб олинган. Қарз “Айил Банк” орқали жун ва терини қайта ишловчи қирғизистонлик тадбиркорларга берилди.

У Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ҳажмини 1 млрд. долларга етказиш олдинда турган энг асосий вазифа эканлигини таъкидлаган. 2018 йил якунларига кўра, ушбу кўрсаткич 340 млн. доллар, 2019 йилнинг дастлабки беш ойи давомида эса 130-140 млн долларни ташкил этган.

“Импорт экспортдан юқорироқ. Биз Ўзбекистондан асосан мева-сабзовотларни импорт қилсак, кўмир ва цементни экспорт қиламиз.Қолаверса, Қирғизистондан Ўзбекистонга цемент экспорти масаласини кўриб чиқяпмиз. У имтиёзли шартлар асосида етказилмоқда, аммо 2019 йилнинг 1 октябрида ушбу муддат тугайди. Биз ушбу имтиёзли режим сақланиб қолиниши учун келишиб оламиз”, – дейди С.Муканбетов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда хориж автомобиллари импортига имтиёзлар бекор қилинмоқда

1 январдан бошлаб уларга двигател ҳажмига қараб коэффициентни ҳисоблашнинг стандарт тартиби қўлланила бошлайди, деб «Spot» ёзмоқда. Эквивалент қиймати 40 минг $ ва ундан ...

Сапарбай жубаев: ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини ўзи танлаши керак

Асли ўзбекистонлик, 2006 йилга қадар Ўзбекистондаги давлат ташкилотларида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган, айни пайтда ...

“пахта чопиғидан колиш учун талабалар поликлиникада узун навбатда туришга мажбур”

"Нукус шаҳридан сизларга ёзмоқдаман. Нукус шаҳри 26-микрорайон 6-талабалар поликлиникасининг олдида жуда узун навбат юзага келди. Нега деб сўранг… Навбатда турган талабалар ...