Алишер Усманов машҳур футболчи ҳақидаги фильм учун 100 миллион рубль берди

Россиялик тадбиркор Алишер Усмановга тегишли бўлган «Искусство, наука и спорт» жамғармаси «Лев Яшин. Орзудаги дарвозабон» фильмига ҳомийлик қилди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти.

«РБК-Спорт» хабарига кўра, жамғарма вакиллари фильм ижодкорлари билан боғланиб, 100 миллион рубль (тахминан 1,5 миллион доллар) беришган.

Продюсер ва сценарийчи Олег Капанец сўзларига кўра, фильмни суратга олишга 360 миллион рубль (тахминан 5,5 миллион доллар) сарфланади.

Лев Яшин собиқ СССР миллий жамоаси ва «Динамо Москва» клубининг афсонавий дарвозабони ҳисобланади. У 1990 йили 61 ёшида вафот этган. 1963 йили France Football нашрининг «Олтин тўп» соврини билан тақдирланган. Яшин ҳақидаги фильм октябрь ойида, унинг 90 йиллик юбилейи арафасида экранларга чиқади.

Алишер Усманов «Динамо Москва» клубига ёшлигидан мухлислик қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Французлар намойишидан сўнг ҳукумат бензин нарҳини оширмайдиган бўлди

Франциядаги намойишлардан сўнг бензин нархи ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда «Хабар.уз» сайти хорижий ОАВларга таяниб хабар бермоқда. «Ёқилғи солиғи ошиши ярим йилга тўхтатилгани ...

Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, ...

Сурхондарёда янги цемент заводи

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 2016 йил охирида йилига 220 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи ишга туширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan ...