Имон Каримованинг онаси устидан суд бошланмоқда

Телеграмдаги Zed News каналининг ёзишича, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида Зангиота аёллар қамоқхонасида жазосини ўтаётган онаси устидан 2 август куни “яна бир нолегал суд режалаштирилаётгани” ҳақида ёзган.

Имон Каримованинг таъкидлашича, бу суд онасига нисбатан “халқаро меъёрлар ва қонунларга хилоф равишда уни жисмонан йўқ қилиш учун босим қўллашда давом этишларини яна бир бир исботлайди”.

Имон Каримова, шунингдек, швейцариялик адвокат онаси билан бир неча бор учрашолмаганини эслатган.

Июль ойи бошида Имон Каримова онасининг қамоқхонадаги аҳволининг кун сайин оғирлашаëтганини ёзганди. Аммо кейинроқ бу гаплари тасдиқланмаганини айтган. Бундан ташқари, онасига оид постларни “бошқа шахслар” ёзишини таъкидлаган.

Лекин у “бошқа шахслар” кимлиги ҳозирча ҳеч кимга аён эмас.

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган Зангиотадаги 21-аёллар қамоқхонасида текширув ўтказган ва Каримованинг саломатлигига оид иддаолар тасдиқланмаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада тозалаш ишларига энди беморлар жалб этилди(ми)?

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда мажбурий меҳнат барҳам топаётганини эътироф этаётган бир пайтда, айримларнинг ўз вазифасини бажармай, уни ўзгаларга юклаётгани бунга соя ...

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларига зўравонлик қилингани ҳақида хабар берилди

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларининг ота-оналари тарбиячи ва раҳбарият тизимли равишда болаларни калтаклаб, руҳий босим ўтказгани ҳақида маълум қилди. ...

Наманганда мактаб директори 300 минг сўм пора билан қўлга тушди

Наманган шаҳрида яшовчи аёлнинг мактабга ёшидаги икки фарзанди бошқа-бошқа таълим муассасаларига қатнаркан — бири 31-мактабга, иккинчиси 70-мактабга. Ҳақиқатан ҳам ноқулай; ...