Жаслиқ ёпилади

Президентнинг 2 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Мазкур қарор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўнатирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатимизнинг халқаро ареналарда ижобий мавқеини илгари суриш мақсадида қабул қилинганлиги қайд этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон тожикистонга, қозоғистон баага визасиз кира олади

Шу кунларда Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари томонидан имзоланган ҳужжатлар кенг муҳокама қилинмоқда. Ижтимоий тармоқларни ўзбек-тожик муносабатлари қайта ...

Бир пайтда «овир» ва хорижга чиқиш паспорти билан ҳаракатланиш мумкинми?

Хорижга чиқиш паспорти ва стикер биргаликда амалда тенг қўлланилмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи, полковник Санжар Қосимов Kun.uz'га ...

Магнитогорскда ўзбекистон ва қирғизистон фуқаролари отиб ўлдирилганми?

Магнитогорскда Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган маршрутка ёниб кетди. Бу ҳақда UZ24 сайти Апрель сайтига таяниб ёзмоқда. Маршруткада ёниб кетган эркаклар ушбу ...