Шавкат Мирзиёев: Қош қўяман деб кўз чиқардиларинг, бутун дунёга шарманда қилдиларинг

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда давлат раҳбари жойлардаги «снослар» масаласига алоҳида тўхталган.

«Қош қўяман деб кўз чиқардиларинг, бутун дунёга шарманда қилдиларинг. Қўлингдан келмаса нима қиласан бузиб? Бузишдан олдин ўзингни каллангни буз! Ёки мен сенларга шундай топшириқ бердимми? Одамларни рози қилиб, лойиҳа қилиб, Бош вазирга ҳисобот бериб, кейин амалга оширларинг деганман», — дея куйинган Президент.

Шавкат Мирзиёев, хусусан, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг бу борадаги ишларини «хиёнат» деб баҳолаган.

«Хоразм ҳокими Эрманов-ку, кеча келган, Қашқадарё ҳокими Рўзиев, Фарғона ҳокими Ғаниев, сенлар хиёнатчисан. Сенлар билан шундай катта-катта ишларни амалга ошириб бўладими? Сенларга топшириқ беришга одам қўрқади. Савиянг йўқ, билиминг йўқ, илминг йўқ. Китоб ўқимайсан, Президентнинг қарорини ўқимайсан. Мен биринчи кундан айтганман одамларни бугун рози қилайлик деб. Сенларни ишинг рози қилиш у ёқда турсин, турган битгани норозичилик», — таъкидлаган Президент.

Мен яна бир марта такрорлайман: бундай зўравонлик сиёсати билан биз узоққа бора олмаймиз. Агар зўравонлик сиёсати фойдали бўлганида 30 йилда зўр бўлиб кетган бўлар эдик.

Эрмановнинг қилган қилиғи, Рўзиевнинг қилган хиёнати — бу маданиятсизлик.

Энди учови Интернет орқали мурожаат қилсин, Абдулла Негматович! Рўзиев ҳам, Эрманов ҳам, Ғаниев ҳам — ҳаммаси. Қандай қилиб мурожаат қилишини сиз ўзингиз айтинг.

Бутун элга айтсин: Ўзбекистонни ундай деб ўйламанглар, мен аҳмоқлик қилганман, мен хиёнат қилганман, деб. Миллат эмас, мамлакат эмас, давлат эмас, деб. Керак бўлса ўша блогерларни йиғсин, блогерларга ўзлари ҳисобот беришсин», — деган Шавкат Мирзиёев видеоселекторда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда туҳум танқислиги кузатилмоқда

Ашхабодда товуқ туҳуми етишмаслиги яна кузатилмоқда. Давлатга қарашли дўконлар туҳумни чекланган миқдорда тонги вақтлардагина сотмоқда. Туҳум учун навбатда турганлар ...

Бишкекда “z” белгисини ёзиб олган автомобиллар жаримага тортилмоқда

Бишкекда машинасига "Z" белгисини қўйган ҳайдовчилар жаримага тортилиб,  белги олиб ташланмоқда. Бу ҳақда Бишкек милициясининг патрул хизмати матбуот котиби Байгази Айткул ...

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради, дея ёзмоқда «Газета.uz» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400