Рус миллатчилари Москва марказида қирғиз қурувчини ўлдириб қўйди

Москва марказида уч нафар миллатчи ўсмир муҳожирни ўлдиришга гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри «MK.ru» хабарига таяниб ёзмоқда.

Жиноят июль ойининг охирида «Малий Каменшики» кўчасида содир бўлган. Сквер бўйлаб айланиб юрган уч нафар йигитча ёнларидан ўтиб кетаётган Қирғизистон фуқароларини пайқаб қолган. Муҳожирлар қурилишдан ётоқхонасига қайтаётган бўлган ва улар йигитларга худдики ёмон қараб ўтиб кетгандек туюлган.

Оқибатда ўсмирларнинг энг каттаси, спорт маҳсулотлари дўконида консултант бўлиб ишлайдиган 19 ёшли йигит газ баллончаси билан қирғизларнинг юзига сепган. Муҳожирлар ва ўсмирлар ўртасида жанжал юзага келган. Йигитлар ёнидан пичоқ чиқариб уларга ҳужум қилган, қурувчилардан бири қўлидан жароҳат олган бўлса, иккинчисининг орқасига пичоқ билан уриб ўлдиришган.

Орадан бир ҳафта ўтгач, гумонланувчилар полиция ва ФХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Улар ижтимоий тармоқларда ўзларининг ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланган. 17 ёшли йигитнинг 1,5 минг обуначига эга «миллатчилик жамияти» ҳам бўлган.

Йигитнинг ота-онаси ўғлининг бу каби «ҳунари»дан хабардор эканликларини, бироқ ҳеч нима қила олмаганини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бутун дунёда паспорт гаров сифатида олинмайди, лекин ўзбекистонда мумкин

Мен Бердиалиева Умида Ҳасановна 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён олдинги «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракати, ҳозирги «Бирдамлик» Халқ демократик партиясига аъзоман. Мен ҳам ...

Энди қирғизистондаги барча масжидларда жума маърузалари қирғиз тилида айтилади

Қарорни бажарилишини муфтият, вилоят, туман ва шаҳар имомлари назорат қилишади. Фото:Спутник Бундан кейин диний иш қоғозлари ва жума маърузалари қирғиз тилидагина ...

Илҳом алиев ўзбекистонлик маҳкумни афв этди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 16 март куни бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолаган, деб ёзади телеграмдаги Zed News канали. Фото:regnum.ru Уларнинг ...