Самарқандда бир кунда тонировкадан 537 млн сўм пул ундирилди

5 августдан янги тартиб асосида автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга рухсатномалар бериш бошланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, 5 август куни вилоят бўйича 139 та шахсий, 6 та юридик шахсга тегишли автомобиллар ойналари тусини ўзгартириш учун 537 миллион 430 минг сўм тўлов амалга оширилган ва рухсатномалар берилган.

Жумладан, биринчи тоифа (енгил автотранспорт воситалари орқа ён ойналари тусини қорайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари – 2 миллион 230 минг сўм миқдорида тўлов) бўйича жисмоний шахслар томонидан 117 та автомашина учун жами 260 миллион 910 минг сўм, юридик шахсларга тегишли 4 енгил машина учун жами 8 миллион 920 минг сўм тўлов амалга оширилган.

22 нафар жисмоний ва 2 нафар юридик шахс эса иккинчи тоифа (енгил автотранспорт воситалари орқа ва олд ён ойналар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари – 11 миллион 150 минг сўм) бўйича рухсатнома олиш учун жами 267 миллион 600 минг сўм тўлов қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каттақўрғонда гумондор аёллар доимий тарзда ечинтириб келинган

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган Каттақўрғон шаҳрида бир аёлнинг таҳқирланиши билан боғлиқ видеодаги «салбий ҳолатлар» ўз ходими томонидан содир этилганини тан олиш ...

Жазирамада чиқинди идишлари чиқараётган бадбўй ҳиддан қандай қутулиш мумкин?

Ҳавонинг исиб кетиши натижасида юзага келадиган турли ноқулайликлар ёнига  чиқиндилардан таралаётган ёқимсиз ҳид ҳам қўшилади. Бунга сабаб нима, муаммога қандай барҳам бериш ...

Швеция чиқиндисиз қолибди

Яқиндагина шов-шувга сабаб бўлган янгилик, Швеция хукумати ўзларида чиқинди қолмаганидан, қўшни давлатлардан олиб келишаётган экан. Тасаввур қилаяпсизми, бутун дунё чиқиндини ...