Андижонлик йигит Тошкентдаги қурилаётган уйнинг 2-қаватдан йиқилиб вафот этди

Андижон вилояти Избоскан туманидан бўлган Б.О., Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг қурилиш ишларига оғзаки келишув асосида жалб қилинган.

Б.О. қурилиш объектининг иккинчи корпусининг иккинчи қаватидаги каркас устида ҳимоя камаридан фойдаланмаган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.

“Jahon.uz” ахборот порталининг хабарига кўра, унга кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, у вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг 283-сонли хулосасига кўра, Б. О.нинг ўлими “Бош пешона, ўнг ва чап чакка суякларининг синиши натижасида, бош мия очиқ жароҳати оқибатида мия пардалари остига ва мия тўқимасига қон қуйилишидан юз берганлиги кўрсатилган.

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасининг текшириш хулосасига кўра, МЧЖ раҳбари А.Х. томонидан Б.О.ни ишга қабул қилишда, ишга қабул қилишни расмийлаштиришни тартиби, тиббий кўрикдан ўтказиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги аниқланган.

Ушбу ўлим ортидан жиноят иши очилган бўлиб, ушбу иш юзасидан олиб борилган журналистик суриштирувнинг якуний натижалари бўйича батафсил маълум қиламиз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эшагини ўғирлатган пайариқликлар колбаса ейишдан қўрқаяпти

  Самарқанд вилоят, Пайариқ тумани аҳолиси эшак ўғрилари пайдо бўлганидан шикоят қилишди. Пайариқликларга кўра, кейинги ўн кун ичида камида иккита эшак ўғирланган, чекка ...

Ижтимоий тармоқ: нотариуслар фаолияти ҳақида бир оғиз ижобий фикр айтилмади

Эрталабдан телевизорда «Республикада нотариал тизим фаолияти, ютуқ ва камчиликлари» ҳақида кўрсатув берилди. Бирор киши: на залдагилар, на жойларда интервью олинган кишилар, ...

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси тўғрисидаги шартномани ратификациялади

ҚР Парламенти уч ўқишда қирғиз-ўзбек давлат чегараси ҳақидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. (more…)