Хитойдаги уйғурларга нисбатан сиёсат ҳақида кўпчилик ёзди. Бу муаммони ёритганлар нега араб/мусулмон давлатлари Хитойга раддия билдирмаётганини, бошқа давлатлар санкциялар қўлламаётганлигини ҳайронлик билан қайд этдилар.
Биз сиёсатдан йироқмиз. Билганимиз – иқтисодиёт ҳақида сўз юритамиз.
Хитой ҳақида гап кетган экан, бир инфографикани сизлар билан ўртоқлашишга қарор қилдик.
Унда Хитойнинг дунё давлатларига кўрсатаётган иқтисодий-молиявий ёрдамлари акс этган.
Суратдаги қизил нуқталар – Хитой пулига қурилаётган инфратузилма объектлари (дамбалар, йўллар, кўприклар, туннель ва ҳ.к.) бўлиб, улар 112 та давлатда амалга оширилмоқда.
Қизил ранг билан “Бир минтақа, бир йўл” дастурига кирган (бу дастур орқали Хитой иқтисодий-молиявий, техник, илмий-таълимий кўмак кўрсатади) мамлакатлар берилган.