Бугун, 7-августда кечки пайт Қирғизистоннинг маҳсус йўналишдаги аскарлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйидан ҳибсга олиш операциясини бошлашди.
Атамбаев одатдагидек ҳовлида юрганлар билан учрашиш учун чиққан пайтда куч ишлатар тизимлари унинг уйига дарвоза орқали киришга ҳаракат қилишган. Ўша пайтда собиқ президентнинг қўриқчилар ҳимоя қилиб, хавсиз жойга етаклаб кетган.
Атамбаевни ҳибсга олиш операцияси ҳозиргача давом этмоқда. Ҳозирча унинг ҳибсга олингани ёки озодликда экани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Тўқнашувдан ярадор бўлганлар сони ўндан ошгани айтилмоқда. Касалхонага икки киши тушгани маълум бўлди. Қўйтошга бир қанча тез ёрдам машиналари борган бироқ йўлни Атамбоев тарафдорлари тўсиб қўйгани сабабли ушбу қишлоққа кира олиша олмаяпти.