Путин Қирғизистондаги вазиятни кузатмоқда

Россиянинг президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш операцияси бўйича хабардор. У ушбу мамлакатдаги вазиятни кузатмоқда. Бу ҳақда Кремлнинг матбуот ҳизматига таяниб «РИА Новости» агентлиги ёзмоқда.

Маълум бўлишича, «Путин Қирғизистондаги сўнги маълумотларни олмоқда ва воқеа ривожини кузатмоқда».

Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Қўйтош овулида куч ишлатар тизимларининг ҳодимлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш операциясини 7-августда кечки соат саккизда бошлади. Вазият изидан чиқиб, ўқлар овози янграмоқда. Атамбаевнинг қароргоҳидаги бир қанча жойда ёнғин чиқиб, элект энергияси ўчиб қолган.

Миллий ҳавсизлик бўйича давлат қўмитаси ҳибсга олиш операцияси давом этаётганини, елим ўқларгина қўлланаётганини маълум қилмоқда.

Бир оз аввал ИИВ жамоавий тартибни назорат қилиш учун қўшимча кучлар жалб қилинганини билдирди.

Алмазбек Атамбаев билан Владимир Путин 24-июлда Москвада учрашган эди. Учрашувдан сўнг Путин журналистларнинг саволига жавоб бериб, Қирғизистон шу кунгача икки маротаба сиёсий тўлқинни бошидан ўтказганини, ўлкага сиёсий бирдамлик кераклигини айтган эди.

Атамбаев 24-июлда Россиянинг Қантдаги ҳаво майдони орқали учиб кетган.  25-июлда қайтиб келган Атамабев ҳозирги ҳукумат билан музокара олиб боришни истамаган ва кеч бўлиб қолганини айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ҳарбийлари лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринмоқда

Украина армияси 29-июнда Россия ҳарбийлари Луганск вилоятининг Лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринаётганини маълум қилмоқда. Британия разведкасининг чоршанба куни берган ...

Украина: россия аскарларининг аксарияти чернобилни тарк этди

Украинанинг Чернобил АЭСини эгаллаб олган рус қўшинларининг аксарияти Беларус чегараси томонга чиқиб кетди. Бу ҳақда 31-март куни Украинанинг “Энергоатом” давлат компанияси ...

Ленинград вилоятида 35 ёшли  ўзбек қурилишда баландликдан тушиб кетиб ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилганлиги ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади, деб ...